Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда шифокорни уриб, ерга қулатганларга жиноий иш очилди

Сурхондарёда шифокорни уриб, ерга қулатганларга жиноий иш очилди

Фото: Сурхондарё ИИБ.

Тармоқда Сурхондарёда шифокор калтаклангани видеоси тарқалди. Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, ҳолат Бойсун туманида содир бўлган.

Айтилишича, 9 январь куни Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасида шифокор вазифасида ишловчи Ф.Ж ни фуқаро Ш.Х уриб тан жароҳати етказиши натижасида тан жароҳати олиб ерга йиқилади.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари вақтида Ш.Х, Ш.Ҳ, Ф.Ж га нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланади ва экспертиза хулосасига кўра Ф.Ж. (шифокор)нинг олган тан жароҳати «енгил» тан жароҳати деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 10 январь куни Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Ш.Ҳ ва Ш.Х ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-модда 2-қисмининг «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг