Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бола шифокорга боришдан қўрқса нима қилиш керак?

Бола шифокорга боришдан қўрқса нима қилиш керак?

Фото: Газета. Ру

Барчамизга маълум, аксарият оиланинг фарзандлари шифокор ҳузурига боришга қаршилик кўрсатади. Бунинг асл сабаби, биз ота-оналар фарзандларимизни шифокорлардан қўрқитиб қўямиз. Улар гапимизга кирмаган вақтда ёки ухлатиш вақтида "Ҳозир шифокорни чақираман, сенга игна санчади" ёки "Ана, шифокор келяпти" каби гаплар билан ўзимиз хоҳламаган ҳолда қўрқитиб қўямиз.

Бугун болалар қўрқувига қандай жавоб бериш керак, шифокорга боришдан олдин стрессдан халос бўлишнинг қандай усуллари бор, учрашувдан кейин болаларга далда керакми, деган саволларга биргаликда ечим топамиз. 

Бу ҳақда Елена Ловягина (Москвадаги Шербинская шифохонасида болалар учун бирламчи тиббий ёрдам бўлими бошлиғи) уч босқичдан фойдаланган ҳолда қандай қилиб болаларни шифохонага хотиржам ҳолатда олиб боришни тушунтирди.

Фарзандингизнинг ҳис-туйғуларини ҳурмат қилинг

Номаълум нарсадан қўрқиш одатий ҳол. Фарзандингизни жасур бўлишга мажбурламанг. Бу сизнинг муносабатингизда келишмовчиликка олиб келиши мумкин. Унинг ҳис-туйғуларини тан олинг: қучоқланг, тасалли беринг. Қўрқув сабабини гаплашиш ёки ўйнаш орқали билиб олинг.

Боришдан олдиндан тайёргарлик кўринг

Фарзандингизга учрашувни кутаётганда ҳиссий стрессдан халос бўлишга ўргатинг. Сиз ўзингиз билан стрессга қарши ўйинчоқ олишингиз ёки чақалоғингиз учун тинчлантирувчи ва ёқимли бошқа машғулотни ўйлаб топишингиз мумкин.

Шифокор ҳузуридан қайтгач, стрессни енгиллаштиринг

Учрашувдан сўнг болангиз билан унинг ҳис-туйғуларини ва нима бўлганини муҳокама қилинг. Уларни жасоратлари учун мақташга ҳаракат қилинг. Имконингиз бўлса рағбатлантиринг.

Ҳамиша фарзандларимиз соғ-саломат бўлсин!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг