Сурхондарёда «Nexia-3» йўловчилари билан ёниб кетди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилояти Ангор туманида фожиали ЙТҲ содир бўлди.
ИИБ маълумотига кўра, Ангор—Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланаётган «Nexia-3» ҳайдовчиси ҳаракатланиш чоғида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган яна бир «Nexia-3» билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида автотранспорт воситаларининг бирида ёнғин юзага келган.
Натижада, йўловчилар — Қ.Р. (23 ёшли, эркак), А.Й. (23 ёшли, аёл) ва ҳайдовчи О. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter