Сурхондарёда кучукча аёвсиз калтаклангани ва сўйиб ташлангани видеоси тарқалди
«Меҳр ва Оқибат» жониворларни ҳимоя қилиш жамиятининг маълум қилишича, уларга кучук боласининг ўлдирилиши билан боғлиқ видео хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган. Шу туманда яшовчи 1970 йилда туғилган ота ва 1990 йилда туғилган унинг ўғли жўжани тишлаб ўлдириб қўйгани учун кучукчани ҳам азоблаб ўлдиришган.
Мазкур шахслар кучукни аёвсиз калтаклагани, сўнгра сўйиб ўлдирганини видеога олишган ва итининг боласини берган кишига юборишган.
«Меҳр ва Оқибат» жамияти ички ишлар ходимларидан ушбу шахсларни топиб, қонун доирасида жазолашни сўрашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборганлар 3 суткадан 7 суткагача қамалишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter