Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда илк бор «Tandir Fest» фестивали ўтказилади

Сурхондарёда илк бор «Tandir Fest» фестивали ўтказилади

Миллий қадриятларимизни, бой ошпазлик анъаналаримизни, халқ амалий санъати ва маданий меросимизни кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида жорий йил 2-4 май кунлари Сурхондарё вилоятининг гўзал ва бетакрор маскани — Бойсун туманидаги «Бойсун баҳори» туризм мажмуасида биринчи марта «Tandir Fest» фестивали ташкил этилади.

Фестивалда ҳудудлардан келган ошпазлар иштирокида «Tandir Fest»ни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, миллий анъаналар ва халқ амалий санъати кўргазмалари, маданий-ҳунармандчилик ярмаркалари, ҳаво шарлари учириш тадбирлари жонли куй-қўшиқлар, фольклор жамоалар чиқишлари ҳамда миллий рақслар намойиши, шунингдек, фестивалнинг ёпилиш маросимида таниқли санъаткорлар иштирокидаги галаконсерт томошалари ўрин олган.

Келинг, марҳамат қилинг, оилавий ва дўстларингиз билан биргаликда хотираларга бой, мазмунли дам олинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг