Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда илк бор «Tandir Fest» фестивали ўтказилади

бугун, 12:38

Миллий қадриятларимизни, бой ошпазлик анъаналаримизни, халқ амалий санъати ва маданий меросимизни кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида жорий йил 2-4 май кунлари Сурхондарё вилоятининг гўзал ва бетакрор маскани — Бойсун туманидаги «Бойсун баҳори» туризм мажмуасида биринчи марта «Tandir Fest» фестивали ташкил этилади.