Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда фермер 8 туп ноёб қарағайни кесиб, 5 млн сўмга пуллаб юборди

Сурхондарёда фермер 8 туп ноёб қарағайни кесиб, 5 млн сўмга пуллаб юборди

Сурхондарё вилоятида фермер хўжалиги раҳбари ўсиб турган кўп йиллик 8 туп қарағай дарахтини кесиб, 551 миллион 100 минг сўмга сотиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олтинсой туманининг «Яккатут» маҳалласида жойлашган «Ўткир Тош Жилоси» фермер хўжалиги ер майдони кўздан кечирилганда ушбу фермер хўжалиги раҳбари Ў.Т. фермер хўжалиги ер майдонида ўсиб турган кўп йиллик 8 туп элдор қарағайи дарахтини туманнинг «Миршоди» маҳалласида яшовчи фуқаро А.С.га 5 миллион сўмдан ошиққа сотиб юборгани аниқланган.

Фуқароларнинг ўзаро келишувига асосан, А.С. ўсувчанлигини йўқотмаган кўп йиллик ноёб дарахт турларига кирувчи 8 туп элдор қарағай дарахтларини таг қисми билан кесиб олган.

Тўпланган ҳужжатлар асосида ҳисоб-китоб қилинганда, табиатга жами 551 миллион 100 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг