Сурхондарё вилояти ҳокими каратэ бўйича вице-жаҳон чемпионига уй совға қилди
Каратэ бўйича жаҳон вице-чемпиони Садриддин Сайматов Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан тақдирланди.Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар бермоқда.
«60 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатида финалгача етиб борган, бир қанча нуфузли турнирлар чемпиони ҳисобланган спортчимиз Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан икки хонали уй билан тақдирланди», — дейилади хабарда.
«Оламспорт»нинг эслатишича, спортчимиз ноябрь ойида дунё рейтингида биринчи ўринга чиқиб олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter