Сурияда рус генерал-майори ўлдирилди
Сурияда автоколоннага уюштирилган ҳужум оқибатида генерал-майор унвонидаги Россия катта ҳарбий маслаҳатчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, портлаш оқибатида яна икки нафар россиялик ҳарбий жароҳатланган. Ҳарбий автоколонна Дайр-аз-Зор ҳудуди яқинида гуманитар акциядан қайтаётган вақтда қўлбола портловчи мослама ишга туширилган.
Юқори лавозимли зобит дарҳол эвакуация қилинган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter