Сурияда мотам эълон қилинди
Сурия ғарбидаги Хомс шаҳрида жойлашган ҳарбий коллежга 5 октябр куни дронлар ҳужум қилиши оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлди, 240 киши жароҳатланди.
Қурбонлар орасида тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болалар ҳам бор.
Ҳужум ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этган битирув маросими вақтида содир бўлган.
Сурия Мудофаа вазирлиги ҳужумда «таниқли халқаро партиялар томонидан қўллаб-қувватланган террорчилик гуруҳлари»ни айблади ва ҳужумга жавоб қайтаришга ваъда берди.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Сурия ҳукумати қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter