Стюардессанинг ҳаракати ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди (видео)
Беларуснинг «Белавиа» авиакомпанияси стюардессаси йўловчи аёлнинг ёш боласини овутиб, интернет тармоғида машҳурликка эришди. Ҳолат тасвирланган видео инстаграмдаги @tutbylive аккаунтида пайдо бўлди.
Видеода стюардесса болакайни қўлига олиб, парвоз пайтида уни аллаламоқда. Қайд этилишича, боланинг онаси ҳожатхонага борган пайтда у йиғлай бошлаган. Стюардесса эса ёрдам беришга ва болани тинчлантиришга қарор қилган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Интернет фойдаланувчилари стюардессанинг бу ҳаракатларини олқишлашди ва изоҳларда уни мақташди. «Ҳақиқий профессионал! Инсон! Ҳурмат!», «Катта меҳрибон юракли профессионал!», «Яхши аёл!», «Ақлли қиз! Буни кўриш жуда ёқимли! Мен компания бу қизга ўз миннатдорлигини билдиришини истардим!», «У ҳам онаси эканлиги яққол сезилиб турибди. Қандай таъсирли», дея ёзишган улар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter