АҚШ фуқароси парвоз вақтида стюардессани тишлаб олди
Токиодан Американинг Сиэтл шаҳрига учган самолёт зудлик билан Япония пойтахти аэропортига қайтди. Бунга стюардессанинг тишлаб олиниши сабаб бўлди.
CNN маълумотларига кўра, воқеа 16 январь куни кечки пайт содир бўлган. All Nippon Airways (ANA) самолёти маҳаллий вақт билан 21:47 да Токионинг Ҳанеда аэропортидан ҳавога кўтарилиб, бир соатдан кейин қайтиб келди.
Авиакомпания самолётнинг зудлик билан ортга қайтарилиши сабабини бортдаги тартибсизликлар билан изоҳлади. Йўловчилардан бири, АҚШ фуқароси парвоз вақтида стюардессани тишлаб олган. ANA вакилининг айтишича, зўравон йўловчи самолёт Токиога қўнганидан кейин полиция томонидан қўлга олинган.
Стюардесса енгил жароҳатлар олган. Токио полицияси ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter