Столтенберг НАТО раҳбарининг асосий вазифасини айтди
НAТО бош котиби Йенс Столтенберг ўзидан кейин келадиган раҳбарга алянс бирлигини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилишни маслаҳат берди.
Бу ҳақда у Брюсселдаги брифингда маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
«Шимолий Aтлантика алянси раҳбарининг асосий вазифаси бу оилани сақлаб қолишдир. Бу ҳар доим ҳам осон эмас», деди у.
Aввалроқ Столтенберг F-16 учувчиларини тайёрлаш ушбу самолётларни Украинага етказиб бериш имкониятини очадиган шартлардан бири эканлигини айтиб чиққанди. Бу ҳақда у Европа Иттифоқи мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилишида гапирган.
НAТО Бош котиби Ғарб давлатларининг учувчиларни тайёрлашни бошлаш ғоясини мақтаган.
Эслатиб ўтамиз, Столтенберг 2014 йилдан буён НАТОга раҳбарлик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter