Баварияда поездлар тўқнашиб кетди
Германия жанубида йўловчи поездларининг тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олган. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.
Мазкур ҳодиса Баварияда, Мюнхендан унча узоқ бўлмаган жойда рўй берган.
Полиция маълумотларига кўра электричка Айнах шаҳрига яқинлашаётганда юк поездига урилиб кетган.
Мазкур ҳодиса сабабларидан бири машинистнинг тезликни ошириши дея тахмин қилинмоқда. Икки ҳалок бўлган кишилардан бири ҳам машинистдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter