Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чехияда икки поезд тўқнашиб кетди: қурбонлар ва бошқа тафсилотлар

Чехияда икки поезд тўқнашиб кетди: қурбонлар ва бошқа тафсилотлар

Фото: «Ntv.ru»

Чехия ҳудудида Пернинк қишлоғи билан Карлови Вари курорт шаҳри ўртасидаги темирйўлда иккита йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Ҳалокат пайтида ўнлаб кишилар бўлганлиги айтилмоқда. Улардан уч нафари ҳаётдан кўз юмган. Тахминан 30 киши турли даражада жароҳат олган.

Карлови Варидан Йохангеоргенштадтга келаётган 17110 рақамли поезд ҳамда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 17113 рақамли поезд тўқнашиб кетган.

Ҳозирда Чехия фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳодиса жойига етиб боришган. Жумладан, шикастланганларга ёрдам бериш учун иккита вертолёт ҳам учиб борган.

Темирйўл инспекцияси бош инспектори Ян Кучернинг таъкидлашича, ҳалокат юз берган заҳоти бир киши ҳалок бўлган. Унинг сўзларига кўра, фожиага айланган тўқнашув бўйича тергов ҳаракатлари аллақачон бошлаб юборилган.

Бироқ маҳаллий телевидение ходимлари қутқарувчиларнинг сўзларига таяниб поездларнинг бир эмас, уч нафар йўловчиси ҳалок бўлганини хабар берган, деб ёзади «Express».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг