Статистика агентлиги 2022 йил якуни бўйича эълон қилган пресс-релизига айрим тушунтиришлар берди
Статистика агентлиги томонидан 2022 йил якунлари бўйича эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасида ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш» номли йиллик таҳлилий пресс-релизнинг 14-саҳифасида натура шаклида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва ўсиш суръатлари тўғрисида маълумот келтирилган.
Мазкур саҳифада йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 70 995,4 млн. кв.с. хажмга кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 3 300,8 млн. кв.с. ҳажмларни қўшган ҳолда жами 74 296,2 млн. кв.с. электр энергияси тўғрисида маълумотлар келтирилган.
«Саноат ишлаб чиқариши» номли йиллик пресс-релизнинг 20-саҳифасидаги 70 995,4 млн. кв.с. электр энергияси ҳажми фақат йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ҳажмларни ифодалайди.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш» номли йиллик таҳлилий пресс-релизнинг 14-саҳифасида эълон қилинган 328 118 дона енгил автомобиллар сонида 20 941 дона махсус енгил автомобилларни қўшган ҳолда келтирилган.
Ушбу маълумотлар «Саноат ишлаб чиқариши» номли йиллик пресс-релизнинг 9-саҳифасида енгил автомобиллар сонида махсус енгил автомобилларни қўшмаган ҳолда 307 177 дона этиб келтирилган.
Ушбу келтирилган маълумотлар Ялпи ички маҳсулот ҳамда ишлаб чиқаришнинг умумий хажмларида тўлиқ инобатга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter