Ўзбекистон 9 ойда 1,4 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 1,44 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.
Экспорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари туркумланиши қуйидагича:
- Сабзавотлар ва мевалар — 1,1 млрд АҚШ доллари
- Донли экинлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар — 262,2 млн АҚШ доллари
- Гўшт ва гўшт маҳсулотлари — 34,7 млн АҚШ доллари
- Сут маҳсулотлари ва қуш тухумлари — 29,6 млн АҚШ доллари
- Кофе, чой, какао, зираворлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар — 18,2 млн АҚШ доллари
- Ҳайвонлар учун озиқ маҳсулотлари — 18,1 млн АҚШ доллари
- Шакар, шакардан тайёрланган маҳсулотлар ва асал — 11,5 млн АҚШ доллари
- Ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва препаратлар — 7,6 млн АҚШ доллари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter