Синглисини итлардан қутқарган 6 ёшли болакай бокс бўйича чемпион деб тан олинди
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) олти ёшли Брижер Уокерни фахрий чемпион деб тан олди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter-аккаунтида хабар берилган.
Ташкилот болани кўрсатган жасорати учун чемпион деб тан олди. Олти ёшли Уокер синглисини итларнинг ҳужумидан қутқариб қолган. Натижада итлар унинг ўзини талаб ташлашган. Олган жароҳатлари натижасида шифокорлар боланинг юзига 90 та чок туширишди.
«Агар кимдир ўлиши керак бўлса, бу мен бўламан, дедим ўзимга-ўзим», — дея сўзлаб берди болакай.
WBC — дунёдаги етакчи тўртта бокс ташкилотидан бири. WBC йўналиши бўйича оғир вазнда амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри саналади.
2020 йил февраль ойида Фьюри илгари мағлубият нималигини билмаган америкалик Деонтей Уайлдер устидан ғалаба қозонди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter