Бокс: Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон кубогида иштирок этадиган таркиби маълум

Эртага, 28 март куни Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон кубоги старт олади.
«World Boxing» ташкилоти томонидан ўтказилаётган турнирга Ўзбекистон бокс терма жамоаси қуйидаги таркиб билан йўл олмоқда:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-55 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг. Мадияр Данияров
-65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-70 кг. Иқболжон Холдоров
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-85 кг. Акмалжон Исроилов
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров
Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Лазизбек Зокиров, Ботиржон Маҳмудов.
Маълумот ўрнида, мусобақа 7 апрелга қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter