Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогини ғалаба билан бошлади

Кеча, 31 март куни тунда Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлади.
Дастлабки кунда рингга чиққан учала ўзбекистонлик боксчи ҳам ғалаба қозонди:
- -55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Небил Ибраҳим (Швеция) 5:0
- -70 кг: Иқболжон Холдоров — Дамян Дуркач (Полша) 5:0
- -80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Алфред Комми (Италия) 4:1
Шунингдек, бугун тунда яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи дунё биринчилигида ўз иштирокини бошлайди:
- -60 кг: Мадияр Данияров - Мишел Балдасси (Италия)
- -50 кг: Асилбек Жалилов - Нурзат Онгаров (Қозоғистон)
- -85 кг: Акмалжон Исроилов - Леонид Бериша (Швейцария)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter