Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Совуқ кунларда Ўзбекистон Россиядан икки баробар кўпроқ газ импорт қилган

Совуқ кунларда Ўзбекистон Россиядан икки баробар кўпроқ газ импорт қилган

Жорий йил декабр ойининг иккинчи ўн кунлигида минтақа, жумладан, Ўзбекистон ҳудудига ҳам совуқ ҳаво оқими кириб келган ва жойларда ҳарорат -20 даражага қадар тушиб кетган эди.

Совуқ кунларда Ўзбекистонга Қозоғистон орқали «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури ёрдамида импорт қилинаётган рус гази кунлик белгиланган режадан икки баробар кўпроққа оширилган. Бу ҳақда «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.

«Ўзбекистонлик дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз Ўзбекистонга газ етказиб беришни имзоланган шартнома бўйича кунлик мажбуриятларимизни икки баробарга оширишни сўрашди. Айни пайтда, декабр ойида биз Ўзбекистонга «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури орқали етказиб берилиши мумкин бўлган максимал техник ҳажмдаги газни етказиб беряпмиз», – дейди Алексей Миллер.

У, шунингдек, 7 октябрда очилган мазкур газ газ қувури орқали рус гази Ўзбекистонга тўлиқ етказиб берилаётганини айтади.

Эслатиб ўтамиз, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш октябр ойидан бошланган.

«Интерфакс» нашри маълумотларига кўра, «UzGasTrade» АЖ ва «Газпром Экспорт» МЧЖ ўртасидаги икки йиллик шартномада кунига 9 миллион куб метр ёки йилига қарийб 2,8 миллиард куб метр экспорт ҳажми кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг