Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Совуқ кунлар қачондан бошланиши маълум қилинди

Совуқ кунлар қачондан бошланиши маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 4-8 декабрь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.

Жорий йилнинг декабрь ойи қуруқ ва жуда илиқ ҳаво билан бошланди. Декабрь ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати 15-18 даражагача, жанубда 20 даражагача илиқ бўлди, бу иқлим нормасидан 5-7 даражага кўп ҳисобланади.

Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб кундузи 15-20 даражали қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ўзгара бошлайди. Булутлилик кучайиши, ҳарорат фонининг пасайиши ва 8 декабрь, жума кунида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиққача, шимолда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиққача тушиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда 4-8 декабрь кунлари бироз булутли, ёғингарилик кутилмайди. Ҳарорат 4-6 декабрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 7-8 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати яна 2-3 даражага пасаяди, бироқ асосий совуқ кунлар Ўзбекистон аҳолисини кейинги ҳафта бошида кутмоқда, дейилади «Ўзгидромет» хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг