Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сотиб олинган чипталар учун рейслар бекор қилинди. Сўнгра...

Сотиб олинган чипталар учун рейслар бекор қилинди. Сўнгра...

2020 йил 27 февралда Навоий шаҳрида жойлашган авиакассадан Самарқанд-Домодедово йўналиши бўйича 17 март куни учиш учун турмуш ўртоғи ва фарзандларига жами 5 000 000 сўмга авиачипта сотиб олган фуқаро М.Аҳмедова карантин билан боғлиқ муаммолар сабаб авиачиптадан фойдаланмай қолган ва чиптани қайтаришга мажбур бўлган.

Лекин пул маблағини қайтариб олишда турли тўсиқ ва муаммоларга дуч келганлиги боис Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят бирлашмасига мурожаат йўллаган. Фуқарога авиачипта учун тўлаган 5 000 000 сўм пул маблағи қайтарилишида ёрдам кўрсатилди.

Яна бир ана шундай ҳолат Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро М. Тошева билан содир бўлди. 2020 йил 12 март куни ишлаш мақсадида Россиянинг Москва шаҳрига бориш учун 1 574 000 сўмга авиачипта сотиб олган М.Тошева жамиятга мурожаат қилиб, карантин сабабли бекор қилинган рейс учун тўлаган маблағини ололмай овора бўлиб юрганидан норозилигини билдирди.

2020 йил 9 июн куни ушбу мурожаат жамият мутахассислари томонидан ижобий ҳал этилди ва фуқарога авиачипта учун тўлаган 1 574 000 сўм пул маблағи қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Фарғона вилоятида ҳам авиачипта билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келди. Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Чўринди қишлоғида яшовчи Маҳкамовлар оиласидан мурожаат келиб тушди. Унда оиланинг 4 нафар вакили жорий йил март ойида Россия Федерацияси Москва шаҳрига олинган авиачиптадан форс-мажор ҳолат юзага келиб фойдалана олмаганликлари сабабли пулини қайтариб ололмаётганликлари баён этилган.

Масалани Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилиши жараёнида, истеъмолчиларнинг авиачипта учун тўланган умумий суммаси 6 280 000 (олти миллион икки юз саксон минг) сўм пулларини қайтаришга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг