Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўровнома: АҚШда Трамп сиёсатидан норозилар рекорд даражада кўпайди

Сўровнома: АҚШда Трамп сиёсатидан норозилар рекорд даражада кўпайди

AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.

"Трампни норозилик даражаси 51,7 фоизга етди, бу унинг амалдаги давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Ҳозирда респондентларнинг 53 фоизи унга салбий муносабатда бўлса, 44,5 фоизи ижобий фикрда", - дейилади мақолада.

AҚШ президенти рейтингининг тушиши тариф сиёсати ва фонд бозоридаги беқарорлик билан боғлиқ.

Aпрел ойида Калифорния ва Коннектикутдан келган демократ сенаторлар Aдам Шифф ва Ричард Блументал Трампни бозорни манипуляция қилиш ва савдоларга аралашишда айбладилар.

Aйбловга Трампнинг ижтимоий тармоқларда S&P 500 индекси 75 мамлакат учун тарифларни тўхтатиш ҳақидаги аввалги баёнотлари туфайли 9 фоизга ошгани ҳақидаги изоҳи сабаб бўлди. Кейин президент “энди акцияларни сотиб олиш вақти келди”, деб ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳокимиятга келгач, Хитой, Канада ва Европа билан савдо уруши бошлади, 180 дан ошиқ мамлакатларга тарифлар жорий этди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг