Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муносабат: бағрикенглик адоватга қарши ўзига хос қалқон

Муносабат: бағрикенглик адоватга қарши ўзига хос қалқон

Ҳамжиҳатликда, тотувликда гап кўп. Амир Темур хиёбонида юз берган нохуш воқеа бизнинг минталитетимизга, қадриятларимизга мутлақо мос келмайди. Шу билан бирга биз демократик жамият қураяпмиз, шундай экан, бизнинг ҳар  бир ҳаракатларимизни қонунлар билан мувофиқлаштиришимиз, фикрлар хилма - хиллигига соғлом фикр билан жавоб беришимиз шарт.

Ҳар бир ҳатти-ҳаракатнинг ҳуқуқий асослари мавжуд. Бу ҳуқуқий асослар бирор шахснинг ёки миллатнинг дахлсизлигига соя солмайди. Биз ўзга миллат вакиллари билан аҳил яшаяпмизми, бу ҳамжиҳатликка куни кеча бўлиб ўтган нохуш вазиятлар соя солмаслиги, ўзга миллат вакиллари хотиржамлигига путур етказмаслиги шарт. Демократик жамиятда диний эркинлик дегани ўзга фикрли инсонларни ёки эътиқоди бошқа фуқароларга зўравонлик ишлатиш дегани эмас. Ёки демократия дегани миллат қадриятларига мос бўлмаган, ўзгаларнинг шаъни ва қадр қимматини ерга урадиган ёт ғояларни баралла бор овоз билан тарғиб қилиш керак дегани эмас. Ҳар бир миллатнинг ўз ардоқлаган қадр- қиммати ва ахлоқ нормалари бор.

Диний бағрикенглик заминдаги адоватларга, тоқатсизликка қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган, десак муболаға қилмаган бўламиз.   Бу эса ўз навбатида юрт тинчлиги ва ривожига, умуминсоний маданият ва маънавиятнинг кенг ривожланишига хизмат қилган.

Ватанимизда яшаётган турли халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат, уларга нисбатан бағрикенглик, тенг ҳуқуқлилик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида унинг қонуний асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва барча қонунларимизда белгилаб берилган. Конституциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон давлати ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одат ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожи учун шароит яратиши алоҳида кўрсатиб ўтилган бўлса, 18-моддасида эса мамлакатимизнинг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилди.

Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтган нохуш вазият ҳар биримиз учун сабоқ бўлиши табиий. Ҳар икки томон ҳам ўз видеочиқишларида қонунни билмасликларини ва бу ҳатти ҳаракатлари нотўғри эканликларини тан олиб гапиришди. Бу эса ҳар биримиздан яна бир бор огоҳ бўлишимизни, турли динларга эътиқод қилувчиларнинг эътиқодидан қатъий назар бир жамиятда  бағрикенглик,   ўзаро ҳамкорлик тамойиллари асосида, тенг ҳуқуқли тарзда ҳаёт кечиришлари, аввало ҳар бир инсонга   боғлиқ эканлигини яна бир бор англаб етишимизга туртки бўлди.

Раҳматилла Жабборов,
Ўзбекистон қирғиз миллий-маданий маркази раиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг