Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфондаги жосус-дастурни топиб берувчи илова ишлаб чиқилди

Смартфондаги жосус-дастурни топиб берувчи илова ишлаб чиқилди

Фото: «The Mac Observer»

Шу кунларда жаҳон оммавий ахборот воситалари турли мамлакатлар ҳукуматлари томонидан журналистлар, сиёсатчилар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва тадбиркорларни таъқиб қилиш учун қўлланилган Pegasus жосуслик дастурини қизғин муҳокама қилмоқда. Бошқа дастурчилар ҳам қўл қовуштириб ўтиришгани йўқ: смартфондаги «жосус»ни аниқловчи иловани ишлаб чиқишибди, ёзяпти «Ferra». 

Смартфонда жосуслик дастури борми-йўқми —  илова шуни аниқлайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот — Amnesty International чиқарган бу илованинг номи — Mobile Verification Toolkit (MVT). Мазкур илова смартфонни сканерлаб, компрометация индикаторлари (IOC)ни қидиради. Андроид-смартфонлар ва айфонлар учун мўлжалланган. MVT айфонларнинг захира нусхасини ҳам ярата олади, дейилади хабарда.

Иловани мана шу ҳавола орқали топиш мумкин.

Маълумот учун: Pegasus жосуслик дастури Исроилнинг NSO Group компанияси томонидан ишлаб чиқилган. У айфонларга iMessage иловасидаги дарз орқали кириб ўрнашган. Бу смартфонлар эгалари ҳатто зарарли дастур жойлашган ҳаволага ҳам киришмаган, жосус дастурнинг ўзи кир(итил)ган. Буни билиш имконсиз эди. Pegasus телефон эгасининг қаерда юргани, паролларини билган, у нима гапирган бўлса, смартфондаги микрофон орқали ёзиб олган...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг