Словакияни тарихда илк марта аёл президент бошқаради
Словакиядаги президентлик сайловларида адвокат ва табиатни ҳимоя қилиш фаоли Зузана Чапутова етакчилик қилмоқда. Сайловнинг иккинчи турида у 58 фоиз овоз олган. Шу тариқа Чапутова мамлакат тарихида илк аёл президент бўлади.
Ундан кейинги ўринда Шарош Шефчович бормоқда ва у 42 фоиз овоз олган. Чапутова 15 июнда президентлик ишига киришиши лозим. У Словакия мустақил бўлган 1993 йилдан буён мамлакатни бошқарадиган бешинчи президент бўлади.
Эслатиб ўтамиз, сайлов 16 ва 30 март саналарида ўтказилди. Амалдаги президент Андрей Киска унда ўз номзодини қўймаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter