Сирдарёда 3 минг кишилик «Бахт» жоме масжиди очилди (фото)
Жорий йил 7 июль куни, пешин намози вақтида Сирдарёда «Бахт» жоме масжидининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Масжид ичи жуда кенг бўлиб, 3 минг одамни сиғдира олади. Ташқи тарафидан 1 та 37 метрли минора безаб турибди. Таҳоратхона ва масжиднинг ички қисмлари ҳам гўзал дид билан безатилган. Шунингдек, масжиднинг ён қисмида аёллар учун ҳам алоҳида намозхона мавжуд.
—1940 йилдаги қурилган масжидимиз таъмирталаб бўлиб қолган эди, бугун янги манзилда замон таълабларига мос масжидимизни очдик, дейди— масжид имом хатиби Нурмухаммад домла Нарзуллаев.
Пешин намозидан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков маъруза қилиб бердилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter