Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Симоне Индзаги «Интер» бош мураббийлигидан кетди

Симоне Индзаги «Интер» бош мураббийлигидан кетди

Симоне Индзаги «Интер» бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда 3 июн куни клуб расмий сайтида хабар берилди.

Хабарга кўра, томонларнинг ўзаро келишувига асосан шартнома бекор қилинган.

Симоне Индзаги «Интер»ни 2021 йилдан буён бошқариб келаётганди. Унинг даврида клуб Италия чемпиони бўлди, икки марта мамлакат кубогини, уч марта миллий суперкубокни қўлга киритди.

Миланликларни икки марта (2022/2023, 2024/2025) Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан Индзагидан ҳар сафар омад юз ўгирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг