Швейцарияда парламент вице-президентининг ноутбуги портлаб кетди
Швейцария Миллий кенгаши вице-президенти Марина Кароббио ноутбукнинг портлаб кетишидан жароҳат олди. Бу ҳақда «The Local» хабар берди.
Воқеа ўтган ҳафтада содир бўлган. Вице-президентга қарашли ноутбук («Hewlett-Packard», «Zbook» туркуми)нинг портлашига эса батареясининг қизиб кетиши сабаб бўлган.
Айни пайтда ҳодиса сабабига аниқлик киритиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter