Шохруҳ Шараҳмедовнинг бошқа вазифага тайинлангани ҳақида расмий маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Шохруҳ Шараҳмедов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ССВ.
Ш. Шараҳмедов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Ш.Шараҳмедов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. У Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter