Шоҳимардон ва Сўхга олиб ўтадиган назорат-ўтказиш масканлари куну тун иш тартибига ўтказилади

Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига боришда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Давлат Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг маълум қилишича, Фарғона туманидаги «Водил-Қадамжой», «Оққия-Аккия» (Шоҳимардон), Сўх туманидаги «Чашма-Чечме» назорат-ўтказиш масканлари 2025 йил 18 июндан бошлаб 24 соатлик (кечаю-кундуз) ишлаш тартибига ўтади.
Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар фуқароларнинг ҳаракатланишини янада эркин ва қулай қилиш, постларда юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter