Шифокорлар ва ҳамширалар етишмаяпти — Марокаш
Ҳозирга келиб Марокаш соғлиқни сақлаш тизими 32 минг нафар шифокор ва 65 минг нафар ҳамширага эҳтиёж сезмоқда, деди мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазири Холид Айт Толиб.
Вазирнинг айтишича, шифокорлар етишмовчилиги шунчалик жиддий муаммоки, ҳатто кадрларни тезроқ етказиш учун тиббиёт олийгоҳларида ўқиш муддати 7 йилдан 6 йилга қисқартирилди.
2025 йилга бориб, Марокаш ҳар 1000 кишига шифокорлар сонини 1,7 нафардан 2,5 нафарга етказишни режалаштирган. Бу рақамлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган барқарор ривожланиш мақсадларининг бир қисми саналади, деди вазир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter