Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кўп гўшт ейиш»нинг яна бир зарари аниқланди

«Кўп гўшт ейиш»нинг яна бир зарари аниқланди

Фото: Xabar.uz

Инсон танасида қизил гўшт истеъмол қилингандан сўнг, қон томирлари деворларида холестерин тошмаларни пайдо бўлишини рағбатлантирадиган модда ҳосил бўлади.

Бу ҳақда Кливленд олимлари тадқиқотларига асосланиб Nature Microbiology маълум қилмоқда.

Тадқиқот муаллифларидан бири Стэнли Хейзена (Stanley Hazen)нинг сўзларига кўра, ТМАО деб аталадиган нарса - триметиламин Н-оксид ҳақида гапирилмоқда. Шифокорлар турли хил парҳезларга риоя қилган уч минг беморнинг маълумотларини ўрганишган. Баъзилар мунтазам равишда қизил гўштни истеъмол қилишган, иккинчи гуруҳ бу маҳсулотни менюда камдан-кам ишлатган, учинчиси эса умуман воз кечган. Тажриба натижасида уларнинг қон ва микрофлора таҳлиллари ўрганилган.

Олимлар асосий хавф - ТМАО ҳосил бўлишидаги ролни вегетарианларнинг ичакларида деярли йўқ бўлган қизил гўштни қайта ишловчи Emergencia тимоненсис бактериялари ўйнайди деган хулосага келишди.

Тажрибанинг бир қисми сифатида бу бактериялар ўсимлик асосидаги парҳезда сичқонларнинг ичакларига кўчирилган. Уларнинг ТМАО концентрацияси дарҳол ошди, бу қон қуйқалари ва холестерин тошмалари хавфини сезиларли даражада оширган.

«Ушбу кашфиёт бизга атеросклероз ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш учун овқатланиш билан боғлиқ янги усулларни ишлаб чиқишга ёрдам беради», — дейди олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг