Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор жисмоний фаолиятнинг энг қулай ва фойдали шаклини маълум қилди

Шифокор жисмоний фаолиятнинг энг қулай ва фойдали шаклини маълум қилди

Пиёда юриш жисмоний фаолиятнинг энг қулай ва фойдали шаклидир. Бу ҳақда россиялик шифокор Сергей Токарев маълум қилди, дея хабар беради Utro.ru.

Юриш жараёнида оғирлик нафақат оёқлар, балки бутун танага юкланади, деб таъкидлайди мутахассис.

Ушбу турдаги фаолият билан жисмоний кучнинг тезлиги ва давомийлигини бирлаштириш осон. Пулс ва сарфланган калориялар сонини қайд этувчи ақлли соатлар ёрдамида уларни тартибга солишингиз мумкин.

Пиёда юриш, айниқса, касалликлар ва операциялардан кейин фойдалидир.

Скандинавча юришда махсус таёқлардан тўғри фойдаланиш танадаги юкни тенг равишда тақсимлаш имконини беради ва мушакларнинг тахминан 90 фоизини ишлашга олиб келади. Бу энергия сарфини оширади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг