Шифокор иссиқда энергетик ичимликлар ичадиганларни жиддий огоҳлантирди
Иссиқ ҳавода энергетик ичимликлар ичиш тавсия этилмайди, чунки улардаги кофеин танадан суюқликни чиқариб юборади. Бу ҳақда гастроэнтеролог Стелла Хамхоева маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Кофеин диуретик таъсирга эга ва иссиқда тер орқали суюқликнинг чиқиши айниқса кучаяди. Шунга кўра, бундай ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш сувсизланишга олиб келади ва иссиқ уриши хавфини оширади», - дея тушунтирди шифокор.
Кофеин юрак-қон томир тизимининг ишига ҳам салбий таъсир қилади ва ичимликдаги кўп миқдордаги шакар чанқоқни қондирмайди, балки уни оширади.
Бундан ташқари, кофеин меъда ширасининг ортиқча ишлаб чиқарилишини қўзғатади, бу гастрит, панкреатит, ошқозон ярасига олиб келади ва озуқа моддаларининг сўрилишини камайтиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter