Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

13 ойлик ҳарорат рекордлари даври тугаб, совиш бошланди

13 ойлик ҳарорат рекордлари даври тугаб, совиш бошланди

Фото: Xabar.uz

Европанинг Copernicus (C3S) иқлим кузатувлари хизмати 13 ой давом этган рекорд даражали иссиқ ҳарорат даври тугаганини эълон қилди.

Ўтган даврда ҳар навбатдаги ой олдинги иссиқлик максимумидан юқори бўлди (масалан, 2024 йилнинг апрел, май, июни — 2023 йилнинг апрел, май, июнига нисбатан). Бироқ 2024 йил июлида 2023 йил июлига нисбатан ҳаво ҳарорати бирмунча пасайди. Ўтган июлда Ер шарида ҳаво ҳарорати ўртача 16,91°C ни ташкил этди, бу бир йил олдингисига нисбатан 0,04°C пастдир.

Глобал ҳарорат максимумлари даври узоқ давом этиши қатор омиллар билан боғлиқ. Ҳавонинг углерод ва бошқа иссиқхона газлари, хусусан, метан билан ифлосланиши асосий омиллардан биридир.

Иқлим исишида табиий таъсирларнинг ҳам роли катта. Булар — Тинч океанида ҳароратнинг ошиши билан боғлиқ Эл-Ниньо иқлимий феномени ҳамда ҳозир 11 йиллик фаоллигининг чўққисига яқинлашаётган Қуёш таъсири.

Олимларнинг фикрича, Эл-Ниньо ўз ўрнини нисбатан салқин Ла-Нинья жараёнига бўшатиб бериши баробарида глобал ҳарорат пасайишда давом этади, аммо 2023/2024 йилларгача бўлган ҳароратлар даражасигача тушмаслиги мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг