Шифокор гилоснинг беш муҳим хусусиятини маълум қилди
Гилоснинг инсон учун бир неча фойдали томонлари бор, масалан у танадаги витаминлар мувозанатини нормаллаштиришга ёрдам беради. Бу ҳақда россиялик терапевт Инна Михайлова хабар берди.
«Гилос калий манбаи бўлиб, қон босимини меъёрда ушлаб туради. Калий, ўз навбатида, организмдаги суюқлик мувозанатида муҳим рол ўйнайди ва метаболик жараёнларни яхшилайди. Шунингдек, гилосда жуда кўп темир моддаси бор, бу сизга камқонлик билан тезда курашишга имкон беради», — дея тушунтирди шифокор.
Шифокор қўшимча қилишича, гилос таркибида Б витамини бор, у оғир йўтални даволайди ва астма аломатларини йўқотади.
Бироқ, баъзи одамлар гилосни истеъмол қилмасликлари керак. Масалан диабет билан курашаётган кишиларга ушбу мевани истемол қилиш тавсия этилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter