Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор кундузи ухлаб олишнинг фойдасини очиқлади

Шифокор кундузи ухлаб олишнинг фойдасини очиқлади

Британиялик психиатр  Честер Вуга кўра, кундузги дам олишнинг афзалликлари бисёр. Унинг фикрича, тахминан чорак соат ухлаш одати ақлий қобилиятни яхшилайди.

Илгари олимлар тана жисмоний ва руҳий кучни фақат уйқунинг чуқур фазаларида тиклайди, деб ҳисоблашган. Бироқ, янги изланишлар енгил уйқу ҳам худди шундай фойдали эканлигини исботлайди.

Уйқу ва уйғониш ўртасидаги ҳолатда тананинг барча функциялари секинлашади: юрак уриши пасаяди, қон босими пасаяди ва тана ҳарорати пасаяди, дейди Ву. Бу тананинг ресурсларини тананинг тикланишга йўналтиради.

Психиатрнинг таъкидлашича, юзаки уйқу хотирани кучайтиришда муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, кундузги уйқу когнитив қобилиятларни яхшилашнинг ажойиб усули ҳисобланади.

Кун давомида қанча вақт ухлаб олиш ҳақида гапираркан, мутахассиснинг айтишича, ҳар бир инсон буни индивидуал ҳал қиши керак. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг