Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид-мажмуа очилишга тайёр
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуада қурилиш ишлари ниҳоят ўз якунига етиш арафасида, дея хабар берди Islom.uz.
Мажмуа таркибидаги масжидга кириш жойидаги муҳташам ички ва ташқи пештоқ тўла қуриб битказилган. Мажмуани безаб турадиган иккита минора устига кичик гумбазлар ўрнатилган. Масжид ичидаги безак ишлари якунига етиш арафасида.
Шунингдек, «Сўгалли ота» мақбарасида ҳам бунёдкорлик ишлари ўз якунига етган. Масжид ҳудудидаги намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, 200 ўринга мўлжалланган анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, мажмуа саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойларида қурилиш ва безак бериш ишлари якунланган.
Мажмуа ҳудудида бунёд этилган музейда эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, у кишининг илмий меросини жамлаш режалаштирилган.
Тез кунларда мажмуанинг фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter