Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Венгрияга боради

Шавкат Мирзиёев Венгрияга боради

Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали гаплашган ва томонлар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқишган.

Шунингдек, суҳбат аввалида Мирзиёев Венгрия ҳукумати раҳбарини ФИДЕС – Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига сайловда ғалаба қозонгани билан самимий табриклаган. 10 кунча олдин ҳам расман табрик йўллаганди.

Мулоқотда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари, Венгрия Бош вазирининг ўтган йили март ойидаги Ўзбекистонга ташрифи якунида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинган.

Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, банк-молия соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг