Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида муҳим таклифларни илгари сурди
Президент Шавкат Мирзиёев Истанбул яқинидаги Демократия ва эркинлик оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади.
Унда Президентимиз қатор таклифларни илгари сурди:
- Ташкилот доирасида савдо алоқаларини кенгайтириш учун қулай ва жозибадор шароитларни яратиш;
- учинчи давлатлардан кириб келаётган маҳсулотларни Ташкилотга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ҳисобидан қоплаш;
- Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш;
- Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;
- давлатларимиздаги ихтисослашган ташкилотлар негизида «Инжиниринг ва технологиялар марказлари»ни ташкил этиш;
- келгуси йили Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter