Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида янги корхоналарни ишга туширди
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Тадбир бошида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди.
Қарши туманидаги «Омад старт», Қарши шаҳридаги «Китоб ип йигирув», Деҳқонобод туманидаги «Бахт текстиль», Шаҳрисабз шаҳридаги «Оқсарой текстиль» ва «Пит-стоп» корхоналари ҳамда мебел фабрикаси вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди.
Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни расман ишга туширди.
Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш тафсилотлари ушбу ҳаволада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter