Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев меҳмонлар шарафига қабул маросими ўтказди (фото)

Шавкат Мирзиёев меҳмонлар шарафига қабул маросими ўтказди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 15 сентябр куни давлат раҳбарлари биргаликда «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуасига ташриф буюришди.

Ушбу мажмуада қадимий шаҳарларимиз қиёфаси, миллий анъаналаримиз билан бирга дўст халқлар билан алоқалар тарихи ҳам акс эттирилган. Хусусан, Афросиёб ёдгорлиги деворларида сақланиб қолган Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирларидан фойдаланилган.

Бундай маъно-мазмун, тарих ва бугунги кун уйғунлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар етакчиларининг ташрифи шарафига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қабул маросими ўтказилди.

Давлат раҳбарлари ўртасида самимий мулоқот бўлди. Улар Самарқанд саммити юксак савияда ўтаётгани, бугун икки томонлама учрашувларда муҳим келишувларга эришилганини қайд этдилар.

Саҳнадаги куй-қўшиқларда ўзаро ҳурмат ва дўстлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат каби умумбашарий қадриятлар тараннум этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар эртага, 16 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг