Шавкат Мирзиёев Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу госпитал ўтган асрнинг қирқинчи йилларида қурила бошлаган. Бугунги кунда шифохона қарийб 16 гектар майдонни эгаллаган.
Шавкат Мирзиёев ушбу госпитал собиқ тузум лойиҳаси асосида қурилгани ва эскича тартибда ишлаб келаётгани, бундай замон ўтиб бўлганини таъкидлади.
«Ушбу госпитални давлат-хусусий шериклик асосида иш юритишга ўтказиш, бошқарувда замонавий менежментни жорий этиш зарур. Шунда даромад ҳам бўлади, сифат ҳам таъминланади», деди Президент.
Шифохона ҳудудини оптималлаштириш, биноларни реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, бу ерга хорижий клиникалар ва мутахассисларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter