Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Эргаш Шаисматовни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Эргаш Шаисматовни мукофотлади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор Эличиси Эргаш Раҳматуллаевич Шаисматов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Дипломатга «мукофот давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш йўлидаги сермаҳсул фаолияти, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун» берилгани маълум қилинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг