Шарқий Гутада вазият изига тушмоқда
Суриянинг Шарқий Гута вилоятида давом этган бомбардимонлар назарий жиҳатдан якунига етди. 11 апрель куни рус армияси бир неча ҳафта муқаддам исёнчилардан қайтариб олинган Шарқий Гутадаги вазият бутунлай изига тушганини маълум қилди. Бу ҳақда Франциянинг «Европа 1» радиоси хабар қилмоқда.
«Шарқий Гутадаги вазият тўлиғича ўз изига тушди», — дея маълум қилди 11 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида рус армияси генерали Виктор Познихир. Унинг сўзларига кўра рус армияси Сурия қуролли кучлари билан ҳамкорликда гуманитар миссиясини ниҳоясига етказган.
Шунингдек, у Думадаги исёнчиларнинг сўнгги жангчилари ҳозир шаҳарни тарк этаётганини ҳам айтиб ўтган. «Беш кундан буён Шарқий Гутада бирорта ҳам ўқ овози эшитилмади», — деган генерал.
12 апрелдан бошлаб рус ҳарбий полиция бўлинмалари Шарқий Гутага жойлаштирила бошлайди. Генералнинг сўзларига қараганда, уларнинг вазифаси хавфсизликни таъминлаш, тартибни сақлаш ва маҳаллий аҳолига ёрдам беришдан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter