Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шанхайда ўзбек қовунлари (фото)

Шанхайда ўзбек қовунлари (фото)

Фото: «Xabar.uz»

«Тошкент-Шанхай» авиамаршрути орқали Хитойга ҳар хил навли ўзбек қовунининг биринчи партияси етказиб берилди.

Бу «Shanghai Huizhai International Trade Co., Ltd» компанияси томонидан Шанхайдаги Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги кўмагида амалга оширилди.

«Greenland Business & Trade Group» томонидан эса «G-HUB» глобал товар-савдо марказида ҳамда Шанхайнинг энг гавжум савдо кўчаси — «Наньцзинлу»да ўзбек қовунининг тақдимоти ташкил этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Тақдимотлар доирасида Шанхай мегаполислари ва Шарқий Хитойнинг яқин вилоятларининг аҳолиси ўз таъми ва табиийлиги учун юқори баҳоланган ўзбек қовунини татиб кўриш имкониятига эга бўлишди.

Ўзбек қовунлари Шанхай шаҳридаги йирик чакана савдо ва бозорларда сотила бошлаган ва Хитойнинг бошқа вилоятларига ҳам юборилиши режалаштирилган.

Дунёда қовун ишлаб чиқарувчи асосий мамлакат Хитой бўлса-да, Ўзбекистон қовунларини Хитой бозорига чиқариш истиқболлари юқори баҳоланмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Яқин келажакда қовун етказиб беришни кўпайтириш, шунингдек, анор, лимон, аччиқ қалампир ва бошқа маҳсулотларнинг Хитойга экспортини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг