Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шамол сабаб Тошкент вилоятининг уч тумани электр таъминотидан узилиб қолди

Шамол сабаб Тошкент вилоятининг уч тумани электр таъминотидан узилиб қолди

Бугун, 28 март куни соат 09:30 ларда қаттиқ шамол натижасида Тошкент шаҳридаги 110 кВли «L-K-D» электр узатиш тармоғи 60 МВт қувват билан авариявий ўчган.

Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, натижада Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида истиқомат қилувчи 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилиб қолган.

Айни пайтда эса истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Шунингдек, соат 10:20 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-мавзе Хирмонтепа маҳалласида диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури ҳам катта дарахт илдизидан қўпорилиб тушгани боис узилган. Натижада ушбу ҳудуддаги 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган.

Айни пайтда махсус ишчи гуруҳлар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг