Шаҳрисабздаги «Ҳазрати Имом» масжиди таҳоратхонасидан катта миқдорда пул ўғирланди

Шу йилнинг 6 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳар ИИБга тадбиркор С.Мамасодиқовдан ариза келиб тушади. Тадбиркор 3 апрель куни соат 19.00ларда, шаҳар ҳудудида жойлашган «Ҳазрати Имом» жоме масжидининг таҳоратхонасида ичида 38.740 АҚШ доллари бўлган барсеткасини унутиб қолдиргани ва бир оздан сўнг қайтиб келиб уни тополмаганини маълум қилган.
ИИВ жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган А.К. ва Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Ғ.Н. содир этгани аниқланган.
Ўғрилар ҳибсга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter